Андриа


Полга мўлжалланган плитадаги мозаика самарасига эга ясама тўқ рангли ёғоч хонанинг ички кўринишига алоҳида шинамлик бағишлайди. Табиий материал ҳисси хонанинг ички қиёфасига илиқлик, металл қадама нақшли ёруғ декор эса – қўшимча ҳашамлик бахш этади

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Рома


Оқ атиргулларнинг барча гўзаллиги Рома коллекциясида ўз тимсолини топган. Декорларнинг икки тури – тузилишли плита ва тилла ранг паста билан қопланган атиргуллар контурига эга таркибий панно. Асосий плита икки хил рангда – оқ ва қора рангда ишлаб чиқарилади

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Анкона


Қора ва оқ рангларнинг классик уйғунлигида ажойиб коллекция. Табиий тош кўринишида плита тузилиши. Манзарали элементлар туфайли ушбу коллекция плиткаларидан хонани зоналаш ва бўшлиқ кўринишини кенгайтириш мумкин. Бордюрлардаги йўналтирувчи чизиқлар улардан ҳам горизонтал, ҳам вертикал тарзда фойдаланиш имконини беради

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Марано


Марано коллекциясида декорлардаги ранглар ва асосий плитадаги чизиқлар ажойиб тарзда уйғунлашади. Коллекциянинг манзарали элементларида енгил, нафис дизайн ва ялтироқ чанг пуркалиши хона ичида нур ва соя ўйинини яратиш имконини беради. Коллекция икки хил рангда – оч бинафша ранг ва яшил рангда тайёрланади

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Телларо


Икки дизайнли ностандарт форматли ошхона учун коллекция. Улардан бири тўқ рангларда: тўқ-маржондай қизил, лаванда ва оч жигар рангларда тайёрланган. Иккинчи коллекция ҳақиқий русча услубда тайёрланган, декорга миллий русча нақш учун хос гжель нашқи солинган

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Бизнинг устунликларимиз

Маҳсулотимизнинг юқори сифатлилигини кафолатлаймиз. Ceramica Stellare сопол плиткалари фақат Италия ускуналари билан жиҳозланган заводда ишлаб чиқарилади. Корхона ҳақли равишда мамлакатимиздаги энг замонавий корхоналардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган сўнгги технологиялар бутун дунёда қабул қилинган сифат стандартларига мувофиқ юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.

Кўпроқ хабардор бўлиш

ИТАЛИЯ УСКУНАСИ

ЮҚОРИ СИФАТЛИ

АРЗОН НАРХЛАР

САМАРАЛИ ЛОГИСТИКА

Компания тўғрисида

Ceramica Stellare – сопол буюмлар (керамика) ишлаб чиқариш тармоғида “Prime Ceramics” компаниясига тегишли янги бренд. Бу Ўзбекистондаги қурилиш ва коллекция сопол плиткаларини ишлаб чиқариш бўйича компания бўлиб, ушбу компания заводи Самарқанд шаҳрида жойлашган ва бугунги кунда мазкур тармоқдаги энг юқори технологияли корхона ҳисобланади.

Завод керамика корхоналарини таъминлаш бўйича дунё етакчилари – “SACMI” ва “SYSTEM” компаниялари томонидан Италияда ишлаб чиқарилган ускуналарда ишлайди. Хом ашё базасининг хилма-хиллиги ва дизайн танлаш имконияти – ишлаб чиқаришнинг юқори мослашувчанлиги кафолати. Замонавий технологияларни татбиқ қилган ҳолда, биз сифатни қадрлайдиганлар ва бинонинг ички қиёфасида ўз индивидуаллигини ифодалашга интилганлар учун маҳсулотларимизда кулолчилик оламининг муҳим ечимларини мужассамлаштирамиз.

Кўпроқ хабардор бўлиш

Вико

Ушбу коллекцияни яратишда дизайнерлар голландиялик импрессионизм усталарининг эътироф этилган полотноларидан илҳомланганлар. Асосий плитанинг қатъий жигар ранг туслари багетларга ўхшаш масштабли панноларни ажратиб кўрсатади

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Новара

Ушбу коллекциянинг кўпчиликка маъқул келган “Прованс” услуби уч хил тусда амалга оширилади: оқ, оч жигар ранг ва фил суяги ранги. Плиткадаги чуқур рельеф кичик форматли кўриниш ҳосил қилади. Ноёб сир таркиби юзада бироз жилосиз самара беради

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Мизурина

Ёруғ ва тўқ рангли ясама ёғоч кўриниши уйғунлиги хона қиёфасига алоҳида шинамлик бағишлайди ва турар-жой хоналарини пардозлаш бўйича янги имкониятларни очади. Табиий материал ҳисси хонанинг ички қиёфасига илиқлик, металл қадама нақшли ёруғ декор эса – қўшимча ҳашамлик бахш этади

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Дора Бальтеа

Нейтрал тузилишли сарғиш-кул ранг ёруғ коллекция панно ва бордюрлардан фойдаланиб бошқача кўринишга эга бўлади. Манзарали элементларнинг бутун майдони бўйлаб гулли нақш экранлар ва кўргазмалар ташкил қилишда жиҳозларни жуда жонлантиради. Кўплаб мижозларимиз томонидан севимли ностандарт коллекция

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Тронто

Ёғоч кўринишли тузилишга эга мозаикали паркетга ўхшаш пол учун мўлжалланган плита

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Бизнинг коллекциямиз

Бизнинг коллекцияларимиз ҳар қандай диди баланд мижоз талабларини қондирадиган тарзда танлаб олинган. Ҳар бир коллекция – деворлар ва пол учун асосий сопол плиткаларнинг манзарали элементлар: ҳошиялар, қўшимчалар, розеткалар ва паннолар билан тўлдирилган уйғун ансамблидан иборат.

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Шоурумлар

Сизга энг яқин дўкон ёки шоурум манзилини билиш учун қуйидаги тугмачани босинг.

Чакана савдо

Ceramica Stellare сопол плиткаларини ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 10 та шаҳри: Тошкент, Гулистон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Жиззах, Фарғона, Наманган, Андижон, Термизда харид қилиш мумкин. Сизга энг яқин дўкон ёки шоурум манзилини билиш учун қуйидаги тугмачани босинг.

РАСМИЙ ДИЛЕРЛАР

Улгуржи савдо

Мақсадимиз – ҳар бир мижозимиз учун Ceramica Stellare сопол плиткаларидан фойдаланишни таъминлаш! Биз ўзаро фойдали ҳамкорлик ва ривожланишдан манфаатдормиз. Дилер сифатида Ceramica Stellare билан ишлаш устунликлари тўғрисида билиш учун биз билан боғланинг ва ўз алоқа боғлаш маълумотларингизни қолдиринг.

Боғланмоқ биз билан