Компания тўғрисида

Ceramica Stellare – сопол буюмлар (керамика) ишлаб чиқариш тармоғида “Prime Ceramics” компаниясига тегишли янги бренд. Бу Ўзбекистондаги қурилиш ва коллекция сопол плиткаларини ишлаб чиқариш бўйича компания бўлиб, ушбу компания заводи Самарқанд шаҳрида жойлашган ва бугунги кунда мазкур тармоқдаги энг юқори технологияли корхона ҳисобланади.

Завод керамика корхоналарини таъминлаш бўйича дунё етакчилари – “SACMI” ва “SYSTEM” компаниялари томонидан Италияда ишлаб чиқарилган ускуналарда ишлайди. Хом ашё базасининг хилма-хиллиги ва дизайн танлаш имконияти – ишлаб чиқаришнинг юқори мослашувчанлиги кафолати. Замонавий технологияларни татбиқ қилган ҳолда, биз сифатни қадрлайдиганлар ва бинонинг ички қиёфасида ўз индивидуаллигини ифодалашга интилганлар учун маҳсулотларимизда кулолчилик оламининг муҳим ечимларини мужассамлаштирамиз.

Бизнинг устунликларимиз

Маҳсулотимизнинг юқори сифатлилигини кафолатлаймиз. Ceramica Stellare сопол плиткалари фақат Италия ускуналари билан жиҳозланган заводда ишлаб чиқарилади. Корхона ҳақли равишда мамлакатимиздаги энг замонавий корхоналардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган сўнгги технологиялар бутун дунёда қабул қилинган сифат стандартларига мувофиқ юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.

Кўпроқ хабардор бўлиш

ИТАЛИЯ УСКУНАСИ

ЮҚОРИ СИФАТЛИ

АРЗОН НАРХЛАР

САМАРАЛИ ЛОГИСТИКА

Бизнинг коллекциямиз

Бизнинг коллекцияларимиз ҳар қандай диди баланд мижоз талабларини қондирадиган тарзда танлаб олинган. Ҳар бир коллекция – деворлар ва пол учун асосий сопол плиткаларнинг манзарали элементлар: ҳошиялар, қўшимчалар, розеткалар ва паннолар билан тўлдирилган уйғун ансамблидан иборат.

БАРЧА КОЛЛЕКЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

Чакана савдо

Ceramica Stellare сопол плиткаларини ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 10 та шаҳри: Тошкент, Гулистон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Жиззах, Фарғона, Наманган, Андижон, Термизда харид қилиш мумкин. Сизга энг яқин дўкон ёки шоурум манзилини билиш учун қуйидаги тугмачани босинг.

РАСМИЙ ДИЛЕРЛАР

Улгуржи савдо

Мақсадимиз – ҳар бир мижозимиз учун Ceramica Stellare сопол плиткаларидан фойдаланишни таъминлаш! Биз ўзаро фойдали ҳамкорлик ва ривожланишдан манфаатдормиз. Дилер сифатида Ceramica Stellare билан ишлаш устунликлари тўғрисида билиш учун биз билан боғланинг ва ўз алоқа боғлаш маълумотларингизни қолдиринг.

Боғланмоқ биз билан